Мақола

626 30/03/2023

Самарқандда одамларни $50 минг эвазига Тошкент-Европа Иттифоқи-Мексика йўналиши орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган эркак ушланди.

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари АҚШга ноқонуний юборишга уринишнинг яна бир ҳолатини аниқлади, дея хабар бермоқда ЎзА.

Самарқанд шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғилган Ж.Й. бир фуқарони 50 минг доллар эвазига Тошкент-Европа иттифоқи-Мексика-АҚШ йўналиши орқали Қўшма Штатларга жўнатишни ваъда қилган. Зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаро Н.Т.дан аванс сифатида 10 минг доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ж.Й.га тегишли автомашина кўздан кечирилганида фуқаро Н.Т.га тегишли хорижга чиқиш паспорти, унинг қизининг ID-картаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва бошқа ҳужжатлар борлиги аниқланган. Ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Газета.уз.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация