Мақола

214 06/09/2023

Украина янги мудофаа вазирини тайинлади. Рустем Умеровнинг номзоди Олий Рада томонидан маъқулланди.

“Олий Рада аввалроқ Украина Давлат мулки жамғармасини бошқарган Рустем Умеровнинг янги мудофаа вазири этиб тайинланишини маъқуллади”, деб ёзади депутат Ярослав Железняк. Унинг қўшимча қилишича, Умеровнинг номзоди 338 овоз билан маъқулланган.

Эслатиб ўтамиз, 3 сентябрь куни Украина президенти Володимир Зеленский мамлакат мудофаа вазири Алексий Резников ишдан бўшатилганини эълон қилган ва унинг лавозимига Давлат мулк жамғармаси раҳбари Рустем Умеровни таклиф қилган эди.

Маълумот ўрнида, Рустем Умеров 1982 йилда Самарқанд шаҳрида қрим-татарлар оиласида туғилган. Уларнинг оиласи 1944 йилнинг май ойида Сталинист режим томонидан Алуштадан мажбуран депортация қилинган.

Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида Умеровлар оиласи Қримдаги тарихий ватанларига қайтишган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация