Мақола

728 05/11/2022

8 ноябрь соат 00:01 дан 12 ноябрь соат 00:01 гача “Uzbekistan Airways” АЖнинг режалаштирилган  рейслари Навоий халқаро аэропортидан амалга оширилади.

“Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати Самарқанд халқаро аэропортининг техник сабабларга кўра жорий йилнинг 8 ноябрь соат 00:01 дан 12 ноябрь соат 00:01 гача “Uzbekistan Airways” АЖнинг режалаштирилган  HY045/046 Тошкент-Самарқанд –Тошкент, HY9605/9606 Самарқанд – Москва-Самарқанд, HY639 Самарқанд –Санкт-Петербург,

HY639/640 Самарқанд – Санкт-Петербург-Самарқанд, HY275/276 Самарқанд-Истанбул-Самарқанд авиақатновларининг етиб келиши ва жўнаб кетиши Навоий халқаро аэропортидан амалга оширилишини маълум қилади. Шунингдек, HY049/050 Андижон – Самарқанд, HY047/048 Самарқанд – Наманган –Самарқанд ва ва HY072/071 Фарғона –Самарқанд –Фарғона авиақатновлари эса бекор қилинади.

Йўловчилар бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олган жойида қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлашлари мумкин.
Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Тўғри тушунишингизга умид қиламиз.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация