Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотига қараганда, Россиянинг Самара вилоятида юз берган йўл-ҳаракати ҳодисаси қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақидаги баъзи ОАВ томонидан тарқатилган хабарлар тасдиқланмади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
“Мазкур ҳодиса натижасида 3 киши ҳалок бўлган ва 4 киши жароҳатланган”, — дейилади хабарда.
“Лада Ларгус” автомобилининг “КамАЗ” билан тўқнашуви Волжский томанининг Черновское сув омбори яқинида 2017-йил 27-август куни соат 03:00 атрофида бўлиб ўтган.
Ҳозирги вақтда Элчихонанинг консуллик бўлими томонидан Ўзбекистон фуқароларининг жароҳатланганлар орасида бўлганлиги ҳақидаги маълумот қўшимча текширилмоқда.