Мақола

1 015 31/10/2023

29 октябрь куни 34 ёшли Тожикистон фуқароси ўзининг Kia Rio  автомашинасида Ақтўбе вилоятининг Кобда қишлоғи йўналишида, Самара-Чимкент автомобил йўлининг 606-километрида 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги Chevrolet Captiva автомобили билан тўқнашиб кетган.

Полиция маълумотларига кўра, Kia Rio ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги машинага урилган. Ҳодиса оқибатида иккала ҳайдовчи ва бир йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, автомашинанинг икки нафар йўловчиси турли тан жароҳатлари билан Кобда вилоят шифохонасига ётқизилган.

ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил ва 2023 йилнинг биринчи ярмидаги статистикаси хорижий фуқаролар, жумладан, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари сони ортганидан далолат бермоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация