Maqola

1 330 23/11/2023

Самара вилоятида полиция ходимлари ОМОН билан биргаликда мигрантларнинг ҳужжатларини текшириш учун қурилаётган объектга ташриф буюрган пайтда мигрантлар у ердан  қочишга ҳаракат қилишди.

Самарада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари муҳожирлар яшайдиган жойлар, бозорлар ва  қурилиш майдонларида рейдлар ўтказишда давом этмоқда. Полиция қурилаётган омборга келганда қурувчилар ҳар томонга тарқалиб кетишди. Бироқ, уларни дронлар кузатиб боргани сабабли полиция яширинганларни топиб, ҳибсга олган. Баъзилар баланд ўсган ўт-ўланларга яширинган бўлса, бошқалар рейд жойидан узоқлашишга ҳаракат қилишди.

Натижада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланган ишчиларга нисбатан 9 та баённома тузилиб, яна икки нафар муҳожир Россияда бўлиш (яшаш) муддатини бузгани аниқланган. Қочқинлардан бирида меҳнат шартномаси ҳам йўқ экан.

Самара вилояти Ички ишлар вазирлигининг Бош бошқармаси таъкидлашича, энди полиция иш берувчилар билан шуғулланади.

Меҳнат вазирлиги кўрсатмалари доирасида Самара вилоятида кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда. Эндиликда полиция ходимлари вилоятда бўлиб турган ҳар бир муҳожирни текширади.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Самаранинг Советский ва Промишленный туманларида ҳам рейд ўтказган эди. Меҳнат муҳожирлари қаттиқ назорат остида қолмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya