Мақола

531 12/01/2023

Самара вилоятида норқулай эпидемиологик вазият сабабли  минтақада қизамиққа қарши эмлаш эълон қилинди.

Самара вилоятида давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларининг барча ходимлари ва шунингдек меҳнат мигрантлари қизамиқ касаллигига қарши эмланади.

Айни пайтда вилоятда ноқулай ва хатарли эпидемилогик вазият  қайд этилганлиги ҳақида вилоят бош санитар врачи Светлана Архипова томонидан ҳужжат имзоланди.

Маълум бўлишича Самара вилоятида 2021 йилда бундай инфекция қайд этилмаган, ҳозир эса асосан эмланмаган фуқаролар касал бўлишяпти. Оилавий касалланиш ҳолатлари ҳам аниқланяпти.

“Хавфли касалликнинг тарқалишини тўхтатиш учун қўшимча санитария –эпидемияга қарши чора-тадбирлар ва қизамиққа қарши эмлаш ишларини олиб бориш зарур”,- дейди бош санитар врач.

Архипова вилоят ҳукуматига вакцина сотиб олиш учун пул ажратишни, шунингдек, вилоят аҳолиси ва илгари қизамиқ билан касалланмаган, ушбу инфекцияга қарши эмланмаган чет эл фуқароларини эмлашни тавсия қилди.

Эслатиб ўтамиз, қизамиқ бошқаларга тез юқадиган ўткир инфекцион касалликдир.

Дастлабки босқичдаги касаллик белгилари: умумий заифлик ва танадаги оғриқлар кузатилади, бурун оқади, ҳарорат 38-40°C га кўтарилади, кейинги босқичда эса одам танасига тошмалар тошади.

Қизамиқ билан оғриганидан сўнг, одам кўпгина асоратларни бошидан кечириши мумкин. Булар – отит ва эшитиш қобилиятини йўқотиш, синусит, пневмония, энцефалит, эпилепсия ва кўзнинг кўрмай қолиши ҳолатлари юз бериши мумкин.

Бундай инфекция тарқалган вақтда аввал қизамиқ билан касалланмаганлар, жумладан бир ёшгача ва 5 ёшгача бўлган болалар хавф остида эканлиги таъкидланмоқда. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон ҳабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация