Мақола

1 015 18/02/2022
Самара областида жиноий гуруҳ 440 мигрантни ноқонуний ишга жойлагани маълум бўлди.

Шаҳар ҳудудида ноқонуний миграцияни ташкил этишга доир жиноий иш кўриб чиқиш учун Совет туман судига юборилган.

Област прокуратураси хабар қилишича, ғаразли ниятда бўлган 5 киши уюшган ҳолда ҳаракат қилиб, хорижий фуқароларнинг Самара областида ноқонуний бўлишларига шароитлар яратган. Улар мигрантларнинг ташкилотда ишлаётганига доир қалбаки ҳужжатлар тайёрлаган.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, тўданинг хизматидан 440дан ортиқ хорижий фуқаро фойдаланиб, Россия Федерациясида бўлиш муддатини узайтириш учун ноқонуний меҳнат шартномалари тузган.

Ушбу жиноят учун суд томонидан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Россияда ишлаб келаётган меҳнат мигрантларига тавсиямиз шуки, қанчалик ишонтиришмасин, ноқонуний таклифлар ва хизматлардан фойдаланманг!

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация