Мақола

876 23/07/2022

Самарада истиқомат қилувчи фуқаро пул ишлашнинг ўзига хос усулини топди. “Шоввоз” чет элдан келганларнинг 300 нафарини ўз уйига рўйхатга қўйган, деб хабар беради rambler.ru.

Полиция 300 нафар чет элликни ўз яшаш жойида сохта рўйхатдан ўтказган 42 ёшли самаралик фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғади.

Хабарда айтилишича, вилоят марказидаги Совет Армияси кўчасида хонадонга эга бўлган фуқаро 2021 йилда қўшни давлатлардан келган 300 нафардан ортиқ фуқароларни уйига рўйхатга қўйган.  “Ижарачилар” уйга муҳтож бўлмаганлар, уларга “прописка” керак бўлган. Уй эгасига эса  бундай хизмат кўрсатиш учун пул керак эди.

ИИБ участка нозирлари томонидан бир вақтнинг ўзида уч юз кишидан ортиқ шахсларни квартирасига сохта рўйхатдан ўтказилиши факти аниқланди. Хонадон эгаси қонун ҳимоячилари томонидан аввал ҳам бундай рўйхатдан ўтказиш учун жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирилган экан.

Бундан ташқари, бу эркак аввал ҳам ҳудди шундай жиноят учун ва шунингдек ўғирлик, талончилик, ўлдириш билан бошқаларга таҳдид қилгани учун судланган экан.

“Меҳмондўст” хонадон эгаси айбига иқрор бўлди ва ўз “бизнеси”дан 100 минг рублдан ортиқ даромад олганини тан олди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация