Maqola

641 17/08/2022

15 июль куни Анталия – Тошкент йўналишидаги самолётда беш киши ўртасида муштлашув юз берди. Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси, уларни жамиятда хулқ-атвор қоидаларига қасддан бепарволик қилиб, ҳаво кемасида ўзаро жанжал чиқариб, бир-бирларига енгил тан жароҳатлари етказишганини ёзганди.

Бортда “шоу” кўрсатган муштумзўрларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ушбу қоидабузарлик учун улар юқоридаги моддага кўра:

— базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима;

— уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари;

—уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya