Maqola

1 163 06/07/2022

Россия Федерациясида салоҳиятли иш берувчилар билан учрашувлар давом этмоқда.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербургдаги ваколатхонаси ходимлари ўзбекистонликларнинг Россиядаги меҳнат фаолиятини ташкил этиш мақсадида йирик иш берувчилар билан музокараларни давом эттиришмоқда.

Улар “Третий парк” корхонаси раҳбарияти билан учрашиб, бўш иш ўринларига ўзбекистонликларни жалб қилиш хусусида суҳбатлашдилар.

Ҳозирги пайтда автобус ташувларига ихтисослашган бу корхонада Ўзбекистондан 500 нафардан зиёд фуқаро меҳнат қилади.

Петербургдаги мазкур корхона раҳбари агентлик билан ҳамкорлик қилиш ниятини билдириб, яна 150 нафар “Д” тоифали автобус ҳайдовчиларини ва 50 нафар автомеханикларни ишга қабул қилишини билдирди. Оммавий ишга жалб қилиш икки томон келишуви асосидаги шартларга кўра амалга оширилади.

Музокаралар якунида томонлар корхонада ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ташкил этишга келишиб олдилар, деб хабар беради, Sputnik Ўзбекистон.

 

 

 

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya