Мақола

2 620 07/04/2023

Шимолий пойтахтда армия хизматини хориж фуқаролари орасида “оммалаштириш” билан шуғулланишади.

4 апрель, сешанба куни Санкт-Петербург ҳокимияти мигрантларни шартнома бўйича ҳарбий хизматга жалб қилиши маълум бўлди. Бу ҳақда губернатор ўринбосари Валерий Пикалёв имзолаган буйруққа таяниб, “Ротонда”нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Смолний вакиллари 15 апрелга қадар диаспора етакчилари билан

“Хорижлик  фуқаролар ўртасида шартнома бўйича ҳарбий хизматни оммалаштиришга жалб қилиш” учун учрашув ўтказиши керак. Ушбу буйруқни Шимолий пойтахт вице-губернаторлари Кирилл Поляков, Борис Пиотровский, Владимир Княгинин ва Николай Линченко қабул қилди.

Ҳужжатга кўра, мигрантларни Россия армияси билан тузилган шартномаларга қизиқтириш учун амалдорлар “хусусий бандлик агентликлари билан ишлашни ташкил этиши” керак. Чет элликлар билан ҳамкорлик қиладиган йирик иш берувчиларни ҳам ушбу мақсадларга жалб қилиш мумкин.

Бундан ташқари, Ғарбий ҳарбий округга “Ташвиқот ва контракт бўйича ҳарбий хизматга фуқароларни танлашда” ёрдам кўрсатиш учун ишчи гуруҳ таркибига миллатлараро муносабатлар қўмитаси вакили киритилади.

Смолнийда алоҳида вазифа вице-губернатор Антолий Повелий ва Санкт-Петербург туманлари раҳбарларига ҳам юкланган. Шу ойнинг ўрталарига қадар улар ҳарбий комиссарлар билан биргаликда 2017 йилдан 2022 йилгача Россия фуқаролигини олганларнинг “ҳарбий рўйхатга олиш тўлиқлигини текширишлари” керак.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта “Госуслуги” порталида ва худди шу номдаги иловадан ҳисобни бекор қилиш  тугмаси ўчирилганлиги маълум бўлди. Аввалроқ, баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақирув вақтида ҳарбий хизматга чақирилувчиларни электрон кўринишда хабардор қилишни бошлаши хабар қилинган эди.

Манба: forpost-sz.ru

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация