Бу эса, ўз навбатида, қурилиш муддати ва нархига салбий таъсир кўрсатиб келган.
Соҳа экспертларининг фикрича, рублнинг қадрсизланиши ва муҳожирларнинг чиқиб кетиши оқибатида ушбу рақам 60 фоиздан ортиши мумкин. Бу ҳақда “Коммерсант-СПб” нашри “СтройКрафт” қурилиш компаниясига асосланиб ёзмоқда.
Қурилиш компанияси бош директори Николай Болшаковнинг билдиришича, 2008 йилдан буён қурилиш пудрат ташкилотлари харажатларни камайтириш учун хорижий қурувчилар хизматидан фойдаланиб келмоқда.
“Натижада маҳаллий аҳоли орасида қурилиш соҳаси мутахассисликларини ўрганиш талаб буткул тўхтади. Пандемия бошланиши билан бозор ушбу ҳолатни қайта кўриб чиқди, аммо чет элликларни алмаштириб, ўрнини тўлдириш учун ҳеч ким йўқлиги маълум бўлди”, — деб хулоса қилган Николай Болшаков.