Мақола

795 10/11/2023

Сестрорецкда ёш йигит электр поезди ғилдираклари остида ҳалок бўлди. Йигит йўлни пиёдалар ўтиш жойидан, бироқ тақиқловчи светофорда кесиб ўтган. У наушник таққанлигидан поезд сигналини эшитмаган.

— Машинист қаттиқ сигнал берди ва фавқулодда тормозни қўллади. Бироқ, тўқнашувнинг олдини олишнинг иложи бўлмади. Йигит олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди”, — дейилади бошқарма хабарида.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан мазкур фалокат юзасидан суриштирув ишлари ташкил этилиб, фожиа сабабларини аниқлаш давом этмоқда. Бироқ, марҳумнинг шахси аллақачон маълум. У қўшни давлатлардан бирининг 19 ёшли фуқароси бўлиб чиқди.

Муҳожирлар, айниқса ҳужжати жойида бўлмаганлар полиция текширувидан қочиб темир йўллар ёнида кўп юради, дейди муҳожирлардан бири. Мигрант ҳамюртларимиз, айниқса, қулоқчин тақишни яхши кўрадиган ёшларга маслаҳатимиз: ҳушёр бўлинг, чунки ҳаёт бир марта берилади ва сизни уйда ота-онангиз ҳамда яқинларингиз кутмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация