Maqola

2 438 23/09/2022

Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида 2023 йилдан бошлаб мигрантлар учун патент тўлови ойига 4,2 минг рублдан 4,4 минг рублгача ошади.

Ҳукумат вакилларининг тушунтиришларича, патентлар нархини ошириш аввалдан режалаштирилган. Чунки чет эллик мигрантлар меҳнат қилаётган соҳаларда иш ҳақи ошиб бормоқда. Шаҳар ва вилоятда уларга берилаётган патентлар сони ҳам кўпаймоқда. Бундан ташқари, мазкур чора мигрантлар орасида “яширин тўловлар”ни тўхтатиш учун ҳам мўлжалланган.

Смольнийдагиларнинг таъкидлашларига кўра, патентлар нархининг оширилиши шаҳар ғазнасига 400 миллион рублдан кўпроқ даромад келтиради. Петербург ва Ленинград вилоятида минтақавий коэффициент бир хил.

2023 йилда бу коэффициентни ошириш назарда тутилган. Пул кўринишида шаҳар ва вилоятда меҳнат қилаётган мигрантлар учун патент тўлови 4,2 минг рублдан 4,4 минг рублгача ошади.

Бу таклиф аллақачон шаҳарнинг уч томонлама комиссиясининг мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилишида маъқулланган. Уларнинг таъкидлашича, шимолий пойтахтдаги меҳнат мигрантларининг маоши (патент тўлови чегириб ташланганда) ойига 32,3 минг рублдан бошланади.  Хорижликлар ўртасидаги бошқа машҳур соҳаларда даромад анча юқори. Вилоят статистика маълумотларига кўра, июнь ойида қурилиш соҳасида ўртача иш ҳақи 72,4 минг рублгача, меҳмонхона бизнеси ва умумий овқатланишда – 44,8 минг, ишлаб чиқаришда 83,4 минг рублгача кўтарилган.

Шунингдек Россиянинг бошқа ҳудудларида патент нархи Санкт-Петербургга нисбатан юқори. Масалан, Москвада – 5900 рубль, Карелияда – 6945 рублни ташкил этади. Бу ҳақда  22 сентябрь куни «Деловой Петербург» газетаси хабар қилди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya