Мақола

1 229 11/09/2023

Санкт-Петербургда мигрантлар учун патентлар нархи ўзгариши мумкин. 8 сентябрь куни коррупцияга қарши экспертиза порталида эълон қилинган қонун лойиҳасидан келиб чиққан ҳолда, шаҳар ҳокимияти уни ҳисоблаш учун қўлланилган коеффициентни ўзгартирмоқчи.

“2024 йил учун Санкт-Петербургдаги меҳнат бозорининг ҳудудий хусусиятларини акс эттирувчи коэффициент 1,688693 қилиб белгилансин”, — дейилади ҳужжатда.

Патент нархини ҳисоблашда асосий қиймат (1200 рубл) меҳнат бозорининг минтақавий хусусиятларини акс эттирувчи коэффициентга, шунингдек Иқтисодий ривожланиш вазирлиги томонидан белгиланадиган шахсий даромад солиғи бўйича дефлятор коэффициентига кўпайтирилади.

2023 йил учун коэффициент 1,615272 даражасида белгиланган ва чет эл фуқаролари учун патентнинг ўзи нархи ойига 4400 рублни ташкил қилади.

Санкт-Петербургдаги муҳожирлар учун патентнинг ҳозирги нархи ҳам оғирлик қилмаяптими? Агар у бундан ҳам ошса, қийинчиликлар пайдо бўладими?

Фикрларингизни изоҳларга ёзинг.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация