Мақола

1 167 08/08/2023

Шимолий пойтахтда жамоат тартибини бузган вояга етмаган бола жазоланди.

5 август, шанба куни Санкт-Петербургнинг Октябр туман суди ўн ёшли болани вояга етмаганлар вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жўнатди. У майда безориликда айбланмоқда, деб хабар берган шаҳар судлари қўшма матбуот хизмати.

Болани бир кун аввал полиция бўлимига олиб кетишган. Ўтган пайшанба куни у Грибоедов канали қирғоғида жамоат тартибини бузган, шаҳарликлар олдида ёмон сўзлар билан сўкинган.

Аввалроқ интернетда Санкт-Петербург марказида мигрант бола асфалтда шишаларни синдираётгани ҳақида видео тарқалган эди. У ўткинчининг сўзларига Россия фуқароларига нисбатан сўкиниш ва ҳақоратлар билан жавоб берган.

Безори ҳали 18 ёшга тўлмагани учун уни маъмурий жавобгарликка тортишнинг иложи йўқ. У билан бирга яшаётган отаси ҳозир бошқа шаҳарда бўлгани учун Қонунда белгиланган муддатда уни яқинларига топширишнинг иложи бўлмаган. Суд болани 30 суткагача вояга етмаганлар ҳибсхонасига жўнатган.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Санкт-Петербург халқаро юридик форумида русофобия учун жиноий жавобгарликни жорий этиш таклиф қилинган эди. Ғоя муаллифи Давлат Думаси вице-спикери Ирина Яровая эди.

Жамоат жойида сўкиниш учун ҳибсга олиниш мумкин. Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 20.1-моддасига биноан, жамоат жойида одобсиз сўзлар учун шахс икки мингдан ўттиз минг рублгача жаримага тортилиши ёки ўн беш суткагача қамоққа олиниши мумкин. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, шахсни ҳақорат қилганлик учун жавобгарлик ва жарималар ҳам назарда тутилиши мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация