Мақола

1 698 15/08/2023

Санкт-Петербургда тарвуз сотувчиси асабий харидор дастидан ярадор қилиниб, шифохонага тушди. Бу ҳақда “Mash на Мойке” телеграм канали хабар бермоқда.

Воқеа Художников хиёбонида содир бўлган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, харидор тарвузни арзон нархда беришни талаб қилган. Сотувчи унга рад жавобини берганида, нотаниш эркак пичоқ чиқариб сотувчига санчиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Ҳодисадан сўнг тарвуз сотувчи 46 ёшли Абдураҳмон касалхонага ётқизилган. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланган. Сотувчига қорин бўшлиғига кириб борувчи пичоқ жароҳати ташхиси қўйилган. Унинг саломатлиги ҳақида бошқа тафсилотлар номаълум.

Ҳозирда ҳужум қилган номаълум шахс қидирилмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация