Мақола

2 722 26/10/2023

Санкт-Петербургда, Космонавтлар проспектида кунлик ижарага бериладиган хонадон эгаси ўз уйидан 28 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасадини топди. Жасад каравот остидаги қутига яширилган экан.

Квартира эгаси полицияга қўнғироқ қилди, улар қутидан чириш аломатлари бўлган жасадни олишган. Терговчилар қизнинг танасида зўравонлик белгиларини топишмаган.

Полиция хонадонни қиз 23 ёшли йигит билан бирга ижарага олганини аниқлади, у 12 октябрь куни Пулково аэропортидан Истанбулга учиб кетган.

Гумонланувчи эркак қидирувга берилган, қизнинг жасади экспертиза учун ўликхонага олиб кетилган.

Шунингдек, 11 октябрь куни ижарага олинган хонадонга фаррош аёл келгани аниқланган. Унинг уйни тозалагани полицияга далил топишни қийинлаштирди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация