Мақола

1 104 13/12/2022

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Петроградский туманидаги Чапаев кўчасида ишчи еттинчи қаватдан йиқилиб, ҳалок бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Ўзбекистонлик мигрант Петроградский туманидаги бахтсиз ҳодиса сабабли вафот этди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича матбуот хизмати хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, Чапаев кўчасида жойлашган турар-жой биноси қурилиши вақтида 45 ёшли ишчи баландликдан қулаган. У олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбанинг  78.ru’га  маълум қилишича, фожиа “Петроградская набережная”даги «Мануфактура James Beck» янги турар-жой мажмуаси қурилиш майдончасида содир бўлган. Марҳум Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, деб хабар беради “78.ru”.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация