Maqola

3 516 26/07/2017

Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси Россия ФВВга маълумотларига асосланиб хабар қилади: 2017 йилнинг 25 июль куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 16:00да Саратов вилоятининг Озинск туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 9 киши шикастланган. Улардан 5 нафари Ўзбекистон, 4 нафари Россия фуқаролари. «Лада-Ларгус» ва «Форд Мондео» автомобильлари тўқнашган. Ўзбекистон фуқаролари «Лада-Ларгус»да бўлган ва ўртача оғирликда жароҳат (лат ейиш ва синиш) олган.

Барча жароҳат олганлар Озинск клиник касалхонасига етказилди. Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Элчихонанинг консуллик бўлими зудлик билан Россия ФВВ билан боғланиб жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида маълумот олди:

1. Мадрагимов Маҳамадали Райимбердиевич, 08.12.1970й.да Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган.

2. Қурбонов Сирожиддин Файзулло ўғли, 17.05.1995й.да Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида туғилган.

3. Холматов Абдужаббор Тоштемирович, 18.06.1965й.да Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган.

4. Содиқов Миржалол Эгамбердиевич, 22.10.1988й.да Фарғона вилояти Учкўприк туманида туғилган.

5. Бадалов Жамшидбек Ҳусанбой ўғли, 20.05.1991й.да Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган.

Ушбу фуқароларнинг яқинлари уларнинг ҳолати тўғрисида Россия ФВВнинг +7 937 639-01 43 рақами орақли маълумот олишлари мумкин.

Мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси назорати остига олинган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya