Мақола

456 14/09/2023

Саратов вилоятида Песчаний Умет – Сторожевка газ қувури босими тушиб кетганидан сўнг ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда МЧСнинг вилоят бошқармаси.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ёнғин сабабини “Газпром Трансгаз Саратов” диспетчерининг маълумотларига кўра, газ қувурида босим пасайгандан сўнг ёнғин содир бўлган”, – деб тасдиқлаган.

Красний Октябрь қишлоғи яқинидаги “Газпром Трансгаз Саратов” газ қувурининг биринчи линиясида босимнинг пасайишидан сўнг 2 гектар майдондаги ўт ёниб кетган. Воқеа жойида тўртта ўт ўчириш бригадаси ишламоқда ва очиқ олов ўчирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ.

SHOT телеграм каналининг хабар беришича, ёнғин бошланишидан олдин маҳаллий аҳоли портлаш овозини эшитган. Тутун бир неча километр узоқликда кўринган.

Вилоят ҳокимлигининг аҳоли ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи Юрий Юрин телеграмда газ қувурининг очиқ ёниши бартараф этилгани ва қурбонлар йўқлигини маълум қилган. “Газ таъминоти аҳоли истеъмоли учун мўлжалланмаган”, – дея қўшимча қилган Юрин.

Кейинроқ “Газпром Трансгаз Саратов” матбуот хизмати газ қувури участкасида “портлаш ва ёнғин содир бўлгани” ва қайта тиклаш ишлари олиб борилаётганини айтган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация