Мақола

1 470 22/09/2023

Саратов яқинида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ЙТҲ содир бўлди, натижада икки киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳат олди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа соат 12:10 атрофида Саратов вилояти Федоров туманидаги Мокроус қишлоғи яқинида содир бўлган. Унда “Scania” юк машинаси ва “Лада Ларгус” енгил автомобили билан тўқнашган. Ҳодиса натижасида бир эркак ва бир аёл ҳалок бўлган, яна беш киши даволаниш учун тиббий муассасаларга етказилган.

Прокуратура томонидан мазкур ҳолат бўйича процессуал текширув ўтказилиб, терговнинг бориши ва натижалари назоратга олинмоқда.

Маълум қилинишича, “Лада Ларгус”да ўзбекистонлик фуқаролар бўлган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация