Мақола

1 258 06/04/2023

Россиянинг Саратов вилоятида Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲга учради. Беш киши жабрланган, улардан уч нафари касалхонага ётқизилган.

Бу ҳақда ўзининг Telegram-каналида вилоят соғлиқни сақлаш вазири Олег Костин маълум қилди.

Ҳодиса 2 апрель куни эрталаб Р-208 автомобил йўлининг 145-километрида содир бўлган. 23 ёшли йигит Toyota Vellfire русумли автомашина бошқарувини йўқотган ва транспорт воситаси ағдарилиб кетган.

Йўловчилар шифохонага етказилган. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир. Жабрланганлар орасида 40 ёшли аёл бор, унда бош мия жароҳати, кўкрак қафаси ва ўнг тизза бўғимларининг ёпиқ жароҳати қайд этилган. Шунингдек, 26 ёшли эркак бош мия жароҳати, кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳати, умуртқа поғонаси синиши, 38 ёшли эркак бош мия жароҳати, кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳати, бел умуртқасининг синиши ташхиси билан олиб келинган.

Жабрланган беш кишидан уч нафари Ртишчевская туман касалхонасида қолмоқда, икки нафари – 20 ва 39 ёшли эркак қониқарли ҳолатда амбулатор даволанишга чиқарилган. Бу ҳавда “Кун.уз” хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация