Мақола

1 971 19/09/2023

Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги бош консули Нодиржон Турғунов республикамиз фуқароларини чет элда иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида Саудия Арабистонидаги “International Recruitment Company” бандлик компанияси менежери Аҳмад Муҳаммад Иброҳим билан учрашди.

Мулоқот чоғида ўзбекистонликлар учун Подшоҳлик хусусий тармоғида бўш иш ўринларининг яратиб берилиши, ўзбек меҳнат муҳожирларининг қонуний ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Ўз навбатида, менежер Аҳмад Муҳаммад Иброҳим Саудия бандлик компанияси вакили сифатида Ўзбекистондан ишчи кучини олиб келишга катта қизиқиш билдирди.

Унинг маълум қилишича, “International Recruitment Company” компанияси Жидда шаҳрида жойлашган бўлиб, Подшоҳлик ҳудудларида 37 та шўъбаси мавжуд. Ушбу компания Саудия Арабистонидаги энг йирик бешта бандлик компанияларидан бири бўлиб, компания ва унинг шўъбаларида жами 15 минг нафар ишчи фаолият юритади. Компаниянинг асосий мақсади – барча соҳаларга малакали ишчиларни жалб этишдан иборат.

Шу ўринда, Аҳмад Муҳаммад Иброҳим Ўзбекистондан араб ёки инглиз тилини биладиган ошпазлар, автобус ва юк машиналари ҳайдовчилари, тиббиёт ходимлари ва бошқа соҳалар бўйича малакали мутахассисларни жалб этишга тайёрлигини билдирди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация