Мақола

3 974 17/09/2016

16-17 сентябрь кунлари Ўзбекистондаги барча сиёсий партиялар Сиёсий кенгашларининг навбатдаги пленумлари бўлиб ўтди. Куни кеча O‘zLiDeP Президент лавозимига Шавкат Мирзиёев (Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир), “Миллий тикланиш” Отамуратов Сарвар (партия Марказий Кенгаши раиси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция раҳбари) номзодини октябрда бўлиб ўтадиган қурултойда кўриб чиқишга тавсия этган бўлса, бугун қолган икки партия –ХДП ва “Адолат” ҳам ўз номзодларини белгилаб олди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига Марказий кенгаш раиси, партия фракцияси раҳбари Хотамжон Абдураҳмонович Кетмонов;

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Сиёсий кенгаш раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Адолат» фракцияси раҳбари Наримон Мажидович Умаров номзоди илгари сурилиши тасдиқланди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация