Maqola

3 902 15/09/2016

15 сентябрь куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда шу йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматининг хабар беришича, мажлисда Президент сайловини ўтказувчи  сайлов округлари тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида 14 та округ тузилди.

Сайлов округлари рўйхати, сайловчилар сони ҳамда округ сайлов комиссиялари қаерда жойлашганлиги оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya