Юридик ёрдамнинг бир қисми сифатида сиз кечаю кундуз онлайн режимда ҳуқуқшуносга ҳар қандай савол беришингиз мумкин.
Россияда ишлаётган чет эллик муҳожирларнинг фаровонлиги кўплаб ижтимоий жараёнларга ижобий таъсир кўрсатади. Сбер Россия Федерациясида бўлган хорижий фуқаролар учун рақамли маҳсулотларни яратишда давом этмоқда. “Сбер” компаниясининг янги маҳсулоти Россияда ишлаётган Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқароларига ўз она тилларида ҳуқуқий ёрдам олиш имконини беради. СберПраво платформаси томонидан тақдим этиладиган «Мен Россиядаман» йиллик обуна бўйича юридик хизмати чет элликларга ҳуқуқий муаммоларни янада ишончли ва осон ҳал қилиш имконини беради.
Россия қонунларини тушуниш, тезкор ва малакали юридик ёрдам нафақат чет эл фуқаролари учун миграция қонунчилиги талабларини бузмаслик учун имконият, балки вақтинчалик рўйхатга олиш, солиқ тўлаш, уй-жой олиш ва ижарага бериш, иш берувчи ҳамда назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан муносабатларнинг долзарб масалаларини ҳал қилишдир.
Кундузи онлайн режимда мавжуд бўлган юридик ёрдам доирасида сиз адвокатга исталган саволингизни бериб, она тилингизда жавоб олишингиз мумкин. Юридик маслаҳат телефон орқали, шунингдек, мобил қурилма ёки компютерда чат орқали тақдим этилади. Оғзаки ва ёзма маслаҳатларга қўшимча равишда, «Мен Россиядаман» обунаси эгаси ҳужжатларни тайёрлаш учун мурожаат қилиши, музокараларда ёрдам сўраши, автоулов жарималари устидан шикоят қилиши мумкин.
Обуна бўйича юридик хизмат уланган кундан бошлаб бир йил давомида амал қилади. Сиз обунани онлайн ёки Россиядаги Сбербанк филиалларида харид қилишингиз мумкин.
Игор Кондрашов, Сбербанк вице-президенти, юридик департаменти директори шундай дейди:
– Россияда қонунчилик динамик равишда ўзгариб бормоқда, шунинг учун ҳуқуқий нормаларда, айниқса чет эл фуқаролари учун англаб олиш қийин бўлиши мумкин. Сбер малакали ва тезкор юридик ёрдамни мижозларимизга янада қулайроқ қилиш учун СберПраво онлайн хизматини яратди. Мигрантлар ҳақида гап кетганда, улар учун исталган вақтда адвокат билан боғланиб, она тилида ҳуқуқий ёрдам олиши, айниқса, муҳимдир. Ишончимиз комилки, Россияда меҳнат қилаётган хорижликларнинг фаровонлиги кўплаб ижтимоий жараёнларга ижобий таъсир кўрсатади.