Maqola

1 160 25/02/2022

Ўзбекистоннинг йирик хусусий банкларидан бири Hamkorbank 25 февралдан бошлаб Россиянинг Сбербанкига тегишли мобил илова орқали ўзининг пластик карталарига юборилаётган маблағларни пластик карталарга кирим қилишни вақтинчалик тўхтатди.

Бу ҳақда банк расмий сайтида хабар берилди. Сабаб сифатида банк тизимида олиб борилаётган техник ишлар ҳамда мижозларнинг молиявий йўқотишларига йўл қўймаслик келтирилган.

Юборилаётган маблағларни кирим қилиш қачон тикланиши ҳам номаълум қолмоқда. Таъкидлаш керак, Hamkorbank Буюк Британия, АҚШ ва Канада санкциялари остида қолган Сбербанк ўтказмаларини қабул қилишни тўхтатган илк ўзбек банк бўлди.

Ўзбекистоннинг Сбербанк билан ҳамкорлик қилиб келаётган бошқа банклари, ҳозирча, бир тўхтамга келмаган кўринади.

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмоқчи бўлган ўзбек мигрантлари Агробанк, Миллийбанк карточкаларига пул ўтказишлари мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya