Санкциялар туфайли Сбернинг бир қатор иловалари Аpple App Store ва Google Play`дан олиб ташланди – аллақачон ўрнатилган дастурий таъминот ҳали ҳам ишламоқда.
Эндиликда олиб ташланган иловаларни юклаб олиш ва янгилаш мумкин эмас. Ушбу маълумотларни Сбер расмий саҳифаларида эълон қилган.
Иловани аллақачон ўрнатган мижозлар учун ташвишланишга ҳожат йўқ – аввал юкланган барча иловалар ишлайди, улардан фойдаланишда ҳеч қандай чекловлар бўлмайди.
Сбернинг қуйидаги молиявий иловлари ҳам ўчирилган:
— СберБизнес;
— СберСпасибо.
Маълум қилинишича, “СберБанк Онлайн” иловасини Google Play иловалари дўконидан олиб ташлаш, уни App Store’дан олиб ташлаш каби қўрқинчли эмас. Шунга қарамай, Android-да муқобил иловалар дўконлари мавжуд ва учинчи томон манбаларидан дастурларни ўрнатиш ҳам мумкин – асосийси сохта дастурни ўрнатмасликдир.
Сбернинг ўзи барча керакли операцияларни бажариш учун аввал ўрнатилган иловаларни ўчирмасликни ёки мобил қурилмалар учун мослаштирилган “СберБанк Онлайн” веб-версиясидан фойдаланишни тавсия қилади.
Google Play ўрнига энди “СберБанк Онлайн”ни бу ердан юклаб олишингиз мумкин. Диққатли бўлинг! Иловани фақат банкнинг расмий веб-сайтидаги ушбу ҳавола орқали ўрнатинг.
Эслатиб ўтамиз, Сбер тизимлари ва инфратузилмаси нормал ишламоқда, мижозлар маблағлари хавфсиз!