Maqola

1 841 17/03/2022

Россиянинг энг йирик “Сбербанк”и “Сбербанк Онлайн” иловаси орқали чет элга пул ўтказмалари 2022 йил 17 мартгача нақд пул кўринишида амалга оширилишини маълум қилди.

Шунга кўра, тавсия қилардикки, агар яқин орада “Сбербанк Онлайн” орқали исм-фамилия ёки телефон рақами бўйича нақд пул кўринишида хорижга пул ўтказган бўлсангиз, қабул қилувчидан бу пулларни имкон қадар тезроқ олишини сўранг.

Чунки, бундай кўринишдаги ўтказмалар “Сбербанк Онлайн” ҳамкори “Wеstern Union” томонидан амалга ошириб келинаётган эди. Маълумки, “Wеstern Union” Россияда ўз фаолиятини тўхтатишини эълон қилганди.

Шундай қилиб, агар сиз 17 мартгача нақд пулни қабул қилиб олмаган бўлсангиз, 22 мартга қадар пуллар автоматик равишда юборувчининг банк картасига қайтарилади.

Энди Сбербанк мижозлари нақд кўринишда бўлмаган пулларни чет эл банкидаги картага ёки ҳисоб рақамига телефон рақами орқали ўтказишлари мумкин. Ўзбекистонликлар мисолида айтилса, Россиядан Ўзбекистондаги картага сўм юборса бўлади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya