Мақола

1 323 02/08/2022

1 августдан бошлаб Сбербанк банк карталарини “Сбербанк Онлайн” дан бошқа платформаларга улаб пул юборганда Сбербанк қўшимча комиссия ушлаб қолади.

Сбербанк онлайн пул ўтказмалари қоидаларини ўзгартирди. 1 августдан бошлаб Сбербанк картасидан бошқа бир банкнинг веб-сайти ёки иловаси орқали пул маблағларини юбориш учун 1,25% комиссия жорий этилади. Бу миқдор минимал 30 рубл, максимал 150 рублни ташкил этади.  “Сбербанк Онлайн” орқали  Ўзбекистон ва Қирғизистон банк карталарига телефон рақами орқали пул ўтказганда эса ҳеч қандай комиссия ушлаб қолинмайди.

Масалан, сиз Сбербанк картангизни Юнистрим иловасига улаб Россиядан Ўзбекистонга пул юбормоқчи бўлсангиз Юнистрим комиссия тўловини олмайди, Сбербанк эса 1,25 % комиссия ушлаб қолади. Ҳар қанча сумма учун комиссия миқдори 150 рублдан ошмайди.

Шу ерда бир маслаҳат, Сбербанк картасини ўрнига энди Тинкофф карталаридан фойдаланиш мумкин. Тинкофф банки 100 000 рублгача бўлган онлайн пул ўтказмаларидан пул ушлаб қолмайди. Агар ўтказмалар ҳажми белгиланган тартибдан, яъни 100 минг рублдан ошиб кетса 2 фоиз комиссия ушлаб қолинади, бу миқдор минимум 90 рублни ташкил қилади.

Аввалроқ, Сбербанк “Сбербанк онлайн” орқали Ўзбекистон ва Қирғизистонга пул юборишда комиссияни бекор қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация