Мақола

1 850 06/01/2023

Россиянинг энг йирик банки «Сбербанк» Ўзбекистонда ўз товар белгиларини рўйхатдан ўтказаётганлиги ҳақидаги маълумот Интеллектуал мулк электрон давлат хизматлари портали базасида пайдо бўлган.

Ариза 2022 йилнинг 26 декабрида топширилган. Порталда иккита товар белгиси (номлари лотин ва кирилл алифбосидаги) ва логотипни рўйхатдан ўтказиш учун юборилган банк сўрови келтирилган.

Маълумот учун, 1991 йилда ташкил этилган «Сбербанк» активлари бўйича Россиядаги энг йирик банки ҳисобланади. Айни пайтда банкнинг Россия Федерациясида 13,6 мингдан ортиқ филиаллари ва 106 миллион фаол мижозлари мавжуд. Москва биржаси маълумотларига кўра, банкнинг бозор капиталлашуви 3 триллион рублдан (43,3 миллиард доллар) ошади.

Украинада уруш бошланганидан сўнг Россия банкларига бир қатор санкциялар жорий этилган эди. Хусусан, 2022 йилнинг июн ойида «Сбербанк» SWIFT молиявий тизимидан узилди, деб ёзади «Кун.уз».

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация