Мақола

2 163 08/04/2022

Эндиликда энг йирик Россия банкларининг мижозларини нима кутади?

АҚШ Сбербанк ва Алфа-Банкга қарши тўлиқ блокировка қилувчи санкциялар киритди, Буюк Британия эса Сбербанк ва Москва кредит банкининг активларини музлатиб қўйди.

Санкциялар жорий этилган кундан бошлаб, Америка фуқаролари ва компанияларига ушбу банклар ва уларнинг шўба корхоналари билан алоқа қилиш тақиқланади.

АҚШ ҳукумати Сбербанк билан барча операцияларни тўхтатиш учун 13 апрелга қадар муддат берди.

Алфа-Банк билан эса Америка компаниялари ва фуқаролари 6 майгача барча операцияларни бекор қилишлари керак.

Оқ уй баёнотида айтилишича, Сбербанк активлари Россия банк секторидаги жами активларнинг қарийб учдан бир қисмини ташкил қилади ва банкнинг ўзи Россия иқтисодиёти учун жуда муҳим.

АҚШ ва Буюк Британия Сбербанк раҳбари Герман Грефни шахсан санкциялар рўйхатига киритган. Британия рўйхатида Сбербанк топ-менежерлари ҳам мавжуд.

Банк мижозларини қандай чекловлар кутмоқда?

Сбербанк ва Алфа-Банк янги санкциялардан сўнг ҳам одатдагидек ишлашда давом этади ва янги санкциялар русларга кўрсатилувчи хизматларга таъсир қилмайди. Сбербанкнинг аниқлик киритишича, тизим аллақачон киритилган чекловларга мослашган.

Демак, ҳозирча мамлакат ичидаги банк мижозлари учун ташвишланишга ҳожат йўқ – улар учун жиддий ўзгаришлар бўлмайди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация