Мақола

230 28/09/2023

ФВВ маълумотларига кўра, бугун, 28 сентябрь куни, соат 02:43 да, Тошкент шаҳар Сергели тумани “Қурувчилар” даҳасида жойлашган “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхонада кучли чақнаш оқибатида портлаш содир бўлган.

Жароҳатланганлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Тошкент вилоят филиалига олиб келинган. Айни пайтда шифокорлар томонидан жабрланганларга барча керакли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, деб хабар берган ССВ матбуот хизмати.

«Газета.uz» нашри эса портлаш оқибатида 15 ёшли бола бошига ром тушиб кетиши оқибатида вафот этганини ўз манбасига таяниб хабар берди.

Ҳодиса жойига Бош вазир А. Арипов, Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқовлар етиб келишган. Хабарларга кўра, божхона омборларида электромобиллар сақланган.

Ҳудудга яқин метрополитеннинг Ер усти ҳалқа йўлининг “Қурувчилар” бекатининг меъморий қисмига енгил шикаст етган. Бу ҳолат йўловчи ва поездларнинг ҳаракатига таъсир кўрсатмаган.

“Моддий зарар 2-3 кун ичида қопланади, бу муаммоларни ҳал қиламиз”, деди шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов.

Жараёнга Мудофаа вазирлигининг махсус вертолётлари ҳам жалб қилинган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация