Мақола

627 06/09/2022

14−17-сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити муносабати билан Самарқанднинг 16 та кўчаси, шу жумладан, жамоат транспорти ҳаракати учун ёпилади.

ШХТ саммити ўтказилиши муносабати билан Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинчалик чекланади, дея хабар қилди шаҳар ИИБ матбуот хизмати.

Шу муносабат билан, 14 сентябрдан 17 сентябрга қадар Самарқанд шаҳрининг Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет ҳиёбони, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Регистон, Рўдакий, Шохизинда, Усто Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий ва Даҳбед кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

Ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.

«14−15−16 ва 17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрига келмоқчи бўлган фуқаролардан ташрифларини бошқа муддатга кўчиришларини сўраб қоламиз. Боиси, шу кунлари Самарқанд шаҳрига кириш вақтинчалик чекланади», — дейилади хабарда.

Саммит кунларида Самарқандга кириш йўллари ёпилади, транзит автомобиллар учун айланма йўллар ташкил этилади. Шунингдек, ҳайдовчилар учун махсус маршрут бўйлаб қайси ҳайдовчилар ўз манзилига етиб боришини сканерлаш орқали QR кодли флаерлар ишлаб чиқилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация