Maqola

700 27/08/2022

Мирзиёев Украина билан муносабатлар бундан кейин ҳам ривожланиб боришига ишонч билдирди.

24 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Украина президенти Володимир Зеленский ва украин халқига мамлакат мустақиллиги куни муносабати билан табрик йўллади. Табрик матни Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси сайтида эълон қилинди.

“Ҳурматли Володимир Олександрович!

Сизни ва мамлакатингиз халқини Украина миллий байрами – Мустақиллик куни билан чин қалбимдан табриклайман.

Шу ойда биз икки томонлама муносабатларимиз тарихидаги муҳим сана – дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаётганимизни ҳам мамнуният билан қайд этаман.

Ҳеч шубҳа йўқки, анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Украина муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли бундан кейин ҳам ривожланиб бораверади.

Фурсатдан фойдаланиб, сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, масъулиятли давлат раҳбарлиги фаолиятингизда муваффақиятлар, дўст украин халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман”, дейилади Ўзбекистон президентининг табригида.

Эслатиб ўтамиз, Украинада 24 август – Мустақиллик куни байрами сифатида нишонланади.

 

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya