Мақола

1 013 07/06/2022

“Аэроэкспрес” ва Шереметьево аэропорти аэропортнинг шимолий қисмида янги темир йўл линияси ва янги йўловчи станциясини ишга туширди. Эндиликда поездлар ҳаракати йўналиши ўзгарди.

“Аэроэкспресс”лар аввалгидек “Белорусский” вокзалидан қатнайди.

Илгари “Аэроэкспресс” Москва ва Шереметьевонинг D, E, F терминалларига яқин станциялари оралиғида ҳаракатланарди. Ҳозир эса Шереметьево – сўнгги станция эмас. Электропоезд бу ерда 5 дақиқа тўхтаб туради ва В,С терминлалари томон ҳаракатланади. В терминали яқинида янги станциянинг қурилиши йўловчилар учун кутилган қулайликларни яратди.

Станцияда учта йўл бор. У автомобиллар ва автобуслар ҳаракатига халал бермаслик учун эстакадада қурилган. Йўловчилар учун бу ерда турникетлар, текширув пункти, кафе, лифтлар ва эскалаторлар бор.

Чипталарни кассадан ёки савдо автоматларидан сотиб олиш мумкин. Шереметьеводан “Белорусский” вокзалигача бўлган ҳаракатланиш вақти 65 дақиқани ташкил этади.

Станция  қурилиши 2019 йилдан 2022 йилгача давом этди. Бугун у орқали соатига 6000 киши, йилига эса 10 миллион йўловчи ўтиши мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация