Мақола

2 042 16/05/2023

Мигрантлар энди Шимолни фақат пул топиш жойи деб ҳисоблашмайди.

Коронавирус пандемияси сабабли Россияга киришга қўйилган чекловлар олиб ташланганидан сўнг, Ханти-Манси автоном округида МДҲ давлатларидан келган муҳожирлар оқими учдан бирга ошди. Тадбиркорлар ва ҳуқуқшуносларнинг фикрича, ҳозир муҳожир ишчиларнинг аксарияти Сургутга оилалари билан кўчиб келишга ҳаракат қилишаётган экан. Шу билан бирга, муҳожирларнинг ўзлари оила билан бирга янги жойда ўз ўрнини топиш осонроқ эканини айтишган.

Михаил исмли қурилиш компанияси хўжайини агентлик журналистига унинг тўртта бригадаси борлиги ва уларнинг деярли барчаси қўшни давлатлар фуқароларидан иборат эканлигини айтган. «Мен узоқ вақтдан бери муҳожирлар билан ишлайман. Агар илгари мавсумий ишларга кўп одамлар келган бўлса, ҳозир, айниқса, коронавирус  чекловлари олиб ташланганидан сўнг, улар оилалари билан Сургутга келишмоқда. Уларнинг бу ерда бир-бирига ёрдам берувчи ўз жамоалари бор», — дейди Михаил.

Шунингдек, тадбиркор ўз тажрибасига асосланиб, мигрантлар маҳаллий фуқаролардан кўра яхшироқ ишлашини таъкидлайди. Шунинг учун у меҳмон ишчиларини жалб қилишдан манфаатдор. «Маҳаллий аҳоли иш ҳақини кўп сўрашади ва уларнинг аксарияти спиртли ичимликларга муккасидан кетган, муҳожирлар бундай қилмайди. Пандемия бўлиб, чегаралар ёпилганида мен маҳаллий аҳолини ишга олиб, жуда кўп азоб чекдим. Шунинг учун, охир-оқибат, у уларнинг хизматларидан воз кечдим», деб фикрларини билдирган Михаил.

Сургутлик ҳуқуқшунос, миграция қонунчилиги билан боғлиқ низолар билан шуғулланувчи Рифхат Сафаралеев шундай дейди: «Албатта, қонунчиликда ҳали ҳам нюанслар мавжуд, аммо ҳозир ташриф буюрувчилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан боғлиқ муаммолардан қочиб кетишмайди. Улар ўз ҳуқуқлари учун кураша бошладилар ва тобора кўпроқ адвокатларга мурожаат қилишмоқда. Кутилмаган харажатлар юзага келган тақдирда, оила ёрдамга келади. Бу ерга қариндошлари билан келишади ва доим бир-бирига ёрдам беришади», – дейди Сафаралеев. Шу билан бирга, адвокатнинг таъкидлашича, Россияга тобора кўпроқ ташриф буюрувчилар касб ва маълумотга эга, баъзилари эса бу ерда таҳсил олмоқда.

Агентлик журналисти Сургут чеккаларидан бирида жойлашган «қул бозори» деб аталадиган жойда муҳожирлардан бири билан гаплашишга муваффақ бўлган. Бу мигрантларнинг оммавий йиғиладиган жойи бўлиб, улар бу ерга иш учун буюртмачи ахтариб келишади. «Баъзилар бир неча ой ҳужжатсиз яшашга мажбур бўлади. Рўйхатдан ўтиш вақт ва пул талаб қилади. Мен ўзим Ханти-Манси автоном округига Курган орқали келдим. У ерда ҳужжатларни олиш осон ва арзонроқ», — дейди Тожикистон фуқароси Авхад.

Олти ой давомида мигрант 250 минг рублгача пул ишлашга муваффақ бўлади. Авхад аллақачон Сургутга кўчиб ўтиш режасини ишлаб чиққан. Келаси йили у икки укаси билан ишга кетади. Режаларга уй-жой ижараси, иш топиш ва фуқаролик олиш киради. “Укаларим келса ижарага квартира оламиз. Курсларга бориш ва иш топиш мумкин. Акамнинг “права”си бор, у такси ҳайдовчиси бўлиб ишлай олади. Бир киши яшай олмайди. Фақат квартира ижараси 30 минг туради. Мен баъзан бир ойда шунча пул оламан, – дейди Авхад.

Мигрантларнинг ижтимоий некбинлигини фақат ҳуқуқ-тартибот ходимлари ёқламайди. Сургут полициясининг расмий статистик маълумотларига кўра, 2022 йилда ташриф буюрувчилар аввалгига қараганда 30 фоиздан кўпроқ жиноят содир этган. Асосий қонунбузарликлар гиёҳванд моддалар савдоси ва оиладаги зўравонлик билан боғлиқ.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация