3 853 02/10/2016

Сиэтлда Ўзбекистон элчихонаси ва “Сиэтл-Тошкент” биродарлашган шаҳарлар ассоциацияси билан ҳамкорликда “Тошкент” боғи очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар берди.

Истироҳат боғининг очилиш маросимида Сиэтл шаҳри маъмурияти ва Биродарлашган шаҳарлар ассоциацияси раҳбарлари, Вашингтон штати университети вакиллари ҳамда шаҳар аҳолиси иштирок этди. Маросим Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди.27638

Эслатиб ўтамиз, Сиэтл шаҳрининг Капитолий тепалигидаги “Тошкент” боғига 1974 йилда асос солинган. Vatandosh.com нашри маълумотига кўра, кейинчалик машҳур ҳайкалтарош Шарипов Яковнинг “Бахт қуши Семурғ” композицияси ушбу паркнинг кўркига айланади.

2015 йилнинг кузидан эса мазкур боғни реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилди. Ўтган давр мобайнида тарихий аҳамиятга эга бўлган “Тошкент” боғининг йўл инфратузимаси тўлиқ янгиланиб, боғ ҳудуди кўкаламзорлаштирилди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya