Мақола

1 141 04/05/2022

Москва вилоятининг Мытищи шаҳрида содир бўлган ёнғин оқибатида 3 киши ҳалоқ бўлди. 

2022 йил 3 май куни Москва вилояти Мытищи шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Маълум қилинишича, ёнғин юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари тегишли ташкилотлар вакиллари билан тезкор алоқа ўрнатган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин сигарета қолдиғи ўчирилмагани натижасида келиб чиққан.

Хонадон эгаси 4-қаватдан сакраб, олган жароҳати натижасида вафот этган. 2 нафар Ўзбекистон фуқароси эса лифтда ҳаво етишмаслиги натижасида ҳалок бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолат нозоратга олинган. Вафот этган юртдошларимиз Россия Федерациясида расмий меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётгани сабабли уларнинг жасадларини Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация