Maqola

3 954 09/10/2017

8 октябрь куни йирик ёнғин келиб чиққан “Синдика” савдо маркази омборхонасининг асосий ишчилари яқин хориж мамлакатлари фуқароларидан иборат бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги вазиятдан хабардор ахборот манбасига таяниб хабар қилди.

“Омборхонада асосан яқин хориж давлатлари фуқаролари бўлган мигрантлар ишлаган. Улар омборхонанинг ўзида яшашган, ҳозир уларнинг зарур ҳужжатлари бўлган-бўлмагани текширилмоқда”, – деган агентлик суҳбатдоши.

Ёнғин савдо марказининг қурилиш материаллари, лак-бўёқ маҳсулотлари ва баллонлар сақланаётган омборхонасида келиб чиққан. Шундан сўнг олов беш минг автомобилга мўлжалланган ер ости автотураргоҳга ўтган. Аланга вентиляцион шахта орқали қисқа вақтда томга ва ер орқали савдо марказига туташган.

Ёнғин майдони 55 минг квадрат метрдан ошиб кетган. Юқори ҳароратлар оқибатида автотураргоҳдаги автомобиллар портлай бошлаган. Ёнғин оқибатида икки киши жароҳатланган. Кўрилган зарар миқдори 5 млрд рубл атрофида экани хабар қилинди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya