Maqola

1 115 05/03/2022

Сингапур ҳукумати ҳам қатор давлатларнинг Россияга эълон қилган санкцияларига қўшилишини эълон қилди.

Шундай қилиб, Россиянинг тўртта банки: ВТБ, ВЭБ, Промсвязбанк ҳамда “Россия” банклари билан операциялар амалга оширишни тақиқланди. Қуйида Россияга қўйилган энг “қайноқ” чекловлар рўйхатини келтирамиз:

? АҚШ нинг Nasqad биржаси Россиянинг “Yandex” ва Озон компаниялари қимматли қоғозлари савдосини тўхтатди;

? Мicrosoft компанияси Россияда янги маҳсулотларни сотиш ва компания хизматларини кўрсатишни тўхтатди;

? Chanel, Gucci, Balenciaga, Louis Vuitton Moet, Christian Dior каби машҳур бренд дўконлар ёпилди;

? Booking.com брон қилиш хизмати Россия ва Беларусда фаолиятини тўхтатди;

? Аirbnb — қисқа муддатли ижара хизмати ҳам Россия ва Беларусдаги фаолиятнинг тўхтатилганини маълум қилди;

? Америкалик видео ўйинлар ишлаб чиқарувчи Electronic Arts (EA) компанияси Украинадаги ҳарбий операциялар тугагунига қадар ўз ўйинларини Россия ва Беларусда сотишдан бош тортди;

? Халқаро онлайн тўлов тизими – PayPal Россиядаги фаолиятини тўхтатди. PayPal блокланган Россия банкларининг карталари билан тўловларни амалга ошириш имконини бериб келаётган эди.

Шу ўринда, Россия ҳам ушбу санкцияларга жавоб чораларини қўлламоқда. Хусусан, шундай чоралардан бири сифатида Facebook va Twitter ижтимоий тармоқларни блоклади. Бу ҳақда Роскомнадзор расман эълон қилди.

Бундан ташқари, Россия ўз авиакомпаниялари учун осмонини ёпган давлатлар самолётларига ҳам ўз осмонини ёпди. 

Шу билан бирга, Россельхознадзор 9 мамлакатдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортига қўйилган тақиқларни бекор қилди. Хусусан, Ўзбекистондан помидор ва қалампир экспорт қилиш мумкин бўлди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya