Maqola

2 822 22/10/2022

Тунда Сирдарёдаги ҳарбий омборхонада портлаш содир бўлди. Тармоқларда тарқалган видео ва фотолардан портлаш тўлқини бинолардаги ойналар ва конструкцияларга зарар етказганини кўриш мумкин.

22 октябрь куни соат 04:55 да Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборида якка тартибда портлаш содир бўлди. Буни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳам тасдиқлади. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда аввалига ёруғлик пайдо бўлгани, бир неча сония ўтгач эса — баланд овоз ва кучли тўлқин тасвирланган видеолар тарқалди. Маҳаллий аҳоли ер силкинишига ўхшаш ҳолатни сезишганини айтишмоқда. Кўчаларда дарахтлар тебраниб кетди, ойна ва эшиклар очилди, кўплаб хонадонлар ва дўконларнинг ойналари синди, биноларнинг айрим конструкцияларига ҳам зарар етди, деб ёзади “Газета.уз”.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат 11.18 да хабар беришича, моат 4:55 да портлаш содир бўлганлиги ҳақида хабар туман тиббиёт бирлашмасига соат 5:01 да келиб тушган. 16 нафар жабрланганлардан 12 нафари ушбу тиббиёт муассасига олиб келинган, улардан 5 нафарига тез тиббий ёрдам, 7 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилган. Яна 4 нафар фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг  Гулистон шаҳридаги филиалига олиб кетилиб, стационарга ётқизилган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya