Мақола

1 834 19/07/2023

Уларнинг икки нафари жароҳат олган.

“Тунда “Сиреневый бульвар”да 15 нафар Ўзбекистон фуқароси иштирокида муштлашув содир бўлган. Икки киши жароҳатланган, улардан бирининг қорнига пичоқ урилган”, — деб хабар берган ФВВдаги манба.

Бироз вақт ўтгач, қўшни кўчадан яна бир ярадор касалхонага олиб кетилган.

Тезкор қидирувлар натижасида муштлашувнинг беш иштирокчиси, жумладан Россия фуқароси қўлга олишга муваффақ бўлинди. Уларга нисбатан майда безорилик моддаси бўйича баённомалар тузилди. Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан қасддан баданга ўртача оғирликдаги шикаст етказиш моддаси бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилган. Ҳодиса жойидан жанжалнинг бошқа иштирокчиларига тегишли пичоқ ва автомобил топилган, қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва бош бошқармаси матбуот хизматининг ТАСС агентлигига билдиришича, можаро маиший сабабга кўра юз берган. “Полиция ходимлари ҳодисага алоқадорлигини текшириш учун ҳудудий ички ишлар бўлимига ўн нафар шахсни олиб келди, улардан тўққиз нафари қўшни давлат фуқаролари. Беш нафар шахсга нисбатан Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 20.1-моддасига асосан, қолган икки кишига Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 18.8-моддасига асосан маъмурий материаллар расмийлаштирилган”, – деган агентлик манбаси. Полиция бош бошқармаси ҳам жиноий иш қўзғатилганини тасдиқлади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация