Мақола

1 670 05/05/2023

Санкт-Петербург ҳокимияти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун корхоналардан ёрдам сўрамоқда, деб хабар беради “Фонтанка” нашри. Улардан Украинадаги махсус операция зонасига қисман сафарбарлик пайтида чақирилганидан бир ярим баравар кўпроқ одам юбориш талаб қилинмоқда. Ҳар бир корхонадан 5 киши талаб қилиниб, ёрдам бермаган раҳбарлар жиддий “суҳбат”га тутилади.

4 май куни Виборгский тумани маъмуриятида бўлиб ўтган  йиғилишда туман раҳбари Виктор Полунин, унинг биринчи ўринбосари Василий Сажнов ва шаҳар ҳарбий хизмат кўрсатиш бошқармаси туман бўлими бошлиғи Александр Бажимов тадбиркорларга мурожаат қилган.

Виктор Полунин шаҳар ҳокимиятига шартнома бўйича ҳарбий хизматга одамларни жалб қилиш вазифаси юкланганини айтган. Туман ҳокимлигида маълумот пункти ташкил этилган бўлиб, кўнгиллиларга имтиёзлар тўғрисида маълумот берувчи варақалар тарқатилмоқда. Лекин бизнес ёрдамисиз иш битмайди.

“Шаҳар ва ҳукумат шартнома хизматини оммалаштириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Сизнинг ташкилотларингизда бундай оммалаштиришни амалга оширишимиз керак. Бизда бошқа илож йўқлигини ҳамма жуда яхши тушунади», – дея қўшимча қилган Василий Сажнов.

Виборг тумани ҳарбий комиссариатининг бошлиғи Александр Бажимов бу нима учун зарурлиги ҳақида гапирди. Унинг айтишича, Ғарб давлатлари Россия Федерациясига қарши очиқ кураш олиб бораётган ўзларида бор кучдан фойдаланаётган экан.

Бажимовнинг сўзларига кўра, бир неча ҳафта олдин Санкт-Петербург губернатори билан учрашув бўлиб ўтган ва унда мақсадлар эълон қилинган. Ҳарбий комиссар уруш минтақасига қисман сафарбарлик доирасида қанча одам юборилганини эслаб:  «Энди биз бир ярим баравар кўпроқ жўнатишимиз керак», – деган.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Россияда 2022 йилнинг 21 сентябрдан қисман сафарбарлик бошланган эди. Ҳаммаси бўлиб 300 минг россиялик захирадан чақирилган. Сергей Шойгунинг аниқлик киритишича, келажакда РФ Қуролли кучлари бўлинмаларини фақат кўнгиллилар ва алоқалар ҳисобига шакллантириш мумкин.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин янги сафарбарлик чораларига эҳтиёж йўқлигини бир неча бор таъкидлаган.

Бироқ, 2023 йилда ахборот ва коммуникациялар соҳасида экспертлар, сиёсатчилар ва ҳарбийлар эҳтимолий сафарбарлик ҳақида бир-бирига зид хабарлар бера бошлашди. Бу миш-гап-сўзлар апрель ойида электрон чақирув қоғозлари тўғрисидаги қонун қабул қилиниши фонида кучайди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация