Мақола

4 741 25/10/2017

Москва мэри Сергей Собянин Москвага мигрантлар оқимини камайтириш мақсадида патент учун тўловни ошириш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда Sputniknews-uz.com РИА Новостига таяниб хабар қилди.

“Албатта, биз шаҳарда мигрантлар сони энг мақбул даражада бўлиши учун ишлашимиз керак. Шунинг учун биз патент тизимини жорий этдик ва бугунги кунда мигрантлар нефть компанияларга қараганда кўпроқ бюджетга пул тўлайдилар. Бу яна бир даромад манбаидир. Мен ўйлайманки, мигрантларнинг тўлови бизнинг москвалик ишчилар тўловларига миқдор жиҳатдан мос бўлиши учун шу йилда мигрантлар учун патент тўловини ошириш мумкин”, — деб таъкидлади Собянин Москва шаҳар думасида йиллик ҳисоботида.

Бугунги кунда меҳнат мигрантлари учун патент тўлови ҳар ойида 4200 рублни ташкил қилади.

Москва мэри тўловни қанча миқдорга ошириш зарурлигини айтиб ўтмади. Бугунги кунда 20 минг москвалик ишчиларга ишга қабул қилиш бўйича 170 минг иш ўринлар таклиф қилинган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация