Мақола

1 769 28/05/2023

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ҳалок бўлган йигит ўзбекистонлик бўлган.

19 май куни Адлер туманидаги “СССР” пляжи яқинида денгиздан ёш йигитнинг жасади топилган.

Труп мужчины достали из моря в Сочи

Ижтимоий тармоқларда хабар берган воқеа гувоҳлари қутқарувчилар ва полициячиларни чақиришган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари қайиқда денгизга чиқиб, жасадни сувдан чиқариб олишгандан сўнг қирғоққа олиб келинган. Полиция марҳумнинг шахсини аниқлади.

“21 ёшли йигитнинг ўлими факти бўйича Тергов қўмитаси вилоят бошқармаси ҳудудий тергов бўлими томонидан процессуал текширув ўтказилиб, суд-тиббий экспертиза тайинланган. Текширув давомида йигитнинг ўлимининг барча ҳолатлари аниқланади ва якунда тегишли процессуал қарор қабул қилинади”, — дейилади Краснодар ўлкаси Тергов қўмитасининг матбуот хизмати.

Ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбага кўра, йигит 8 май куни ғойиб бўлган. 13 май куни “Лиза Алерт” қидирув отрядида унинг қидируви ҳақида хабар берилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ҳалок бўлган йигит ўзбекистонлик бўлган. Ҳамюртлар унинг жасадини Ўзбекистонга юборишгани маълум қилинди.

Чет элларда бола-чақа дардида ишлаб юрган юртдошларимизга ўзларини эҳтиёт қилишларини, бебаҳо ҳаётни хавф-хатарга қўймасликларини илтимос қиламиз.

Вафот этган укамизга Аллоҳдан мағфират сўраймиз.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация