Мақола

2 086 24/08/2023

Маълум бўлишича, 2022 йил охирида Шпаков муниципал округида яшовчи 71 ёшли қария ва унинг икки шериги томорқада ишлашдан безор бўлиб, қул сотиб олишга қарор қилишган. Улар номаълум шахслар билан Россияда ноқонуний яшаб келган икки нафар Ўзбекистон фуқароси, 31 ёшли эркак ва 27 ёшли аёлни сотиш бўйича келишиб олган. Улар 20 минг рублга сотиб олинган ва олти ой давомида ишлаб юришган.

Нафақадаги “қулдор” ва унинг дўсти ҳибсга олинган, учинчи дўсти июнь ойи охирида вафот этган. 71 ёшли бобога нисбатан “Одамни ўғирлаб кетиш билан боғлиқ бўлмаган қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш” ва “Ноқонуний миграцияни ташкил этиш” моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, у тергов изоляторида сақланмоқда. Унинг 31 ёшли шериги уй қамоғида. Номаълум “қул савдогарлари” қидирилмоқда.

“Ставрополда қуллик ҳолатлари бошқа вилоятларга қараганда кўпроқ, чунки ҳудуд асосан қишлоқ хўжалигига мослашган. Бу ерда оғир жисмоний иш жуда кўп, бунга ҳамма ҳам рози бўлмайди “, – деб тушунтиради “Альтернатива” ҳаракати координатори Алексей Никитин. Ҳужжатларнинг йўқлиги ҳам “қул савдогарлари”нинг фойдасига ишлайди.

Қулликка дайди ёки ичкиликка берилган одамлар тушади деган фикр бор. Аслида, қулликка турли тоифадаги одамлар тушиб қолади, – дейди А.Никитин. – Айниқса, мигрантларни қўрқитиш осон. Улар қочиб кетса, қамоққа тушиши ёки бошқа одамларга қул қилиб сотиб юборилиши айтилади. Совет паспортига эга бўлган бир кишини қочиб кетган тақдирда уруш зонасига жўнатиш билан қўрқитишган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация