259 12/02/2024

Россия судьялар кенгаши судларга ташриф буюрувчилар учун қўйиладиган стандарт қоидаларни тасдиқлади.

Ҳужжатда қайси кўринишдаги ва ҳолатдаги ташрифчилар судга қўйилмаслиги кўрсатилган. Улар:

  • санитария-гигиена талабларига жавоб бермайдиган ташқи кўриниш;
  • спорт ёки пляж кийимлари ва поябзаллари;
  • инсон қадр-қимматини камситувчи ёки жамият ва судга аниқ ҳурматсизликни кўрсатадиган ёзувлар ва чизмалар бўлган кийим ва поябзал;
  • шахсни аниқлашга имкон бермайдиган кийим;
  • алкоголли ёки бошқа токсик заҳарланиш ҳолати;
  • судга ҳайвонлар билан келиш ва бошқалар.

Хулоса – судга тоза ва расмий кийимда келиш керак, бу нафақат суд мажлисига киритилишингизга, балки суднинг сиз ҳақингиздаги фикрига ҳам таъсир қилади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация